
Вилоят фаоллари, жамоатчилик вакиллари эрта тонгдан Амир Темур мақбарасида бўлиб, обидани зиёрат қилдилар.
Шундан сўнг, анъанага кўра, Соҳибқирон ҳайкали пойига гул қўйиш маросими ўтказилди.
Маросимда Самарқандда “Биз – буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остида ўтказилаётган фестиваль иштирокчилари, вилоят фахрийлари, таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар қатнашдилар.
– Ҳар бир миллатнинг фахрланадиган улуғ сиймолари бўлади, – дейди “Ёшлик” журнали бош муҳаррири Нодир Холбўтаев. – Не бахтки, аждодларимиз орасида улкан давлат барпо этганлар, илм-фан тараққиётига мислсиз ҳисса қўшганлар, янаям аниқроғи, барча соҳаларда етакчилик қилганлар кўп. Соҳибқирон эса ўзининг кўпқиррали характери, қобилияти, жасорати билан ёрқин юлдуз кабидир. Шу ўринда бир эътирофни эслашни истардим. Француз олими Алфонс де Ломартин “Дин, тиббиёт, тарих, ҳуқуқ ва астрономия соҳаларида Амир Темур ўта билувчан эди. Кўп ўқиган, Осиёнинг энг унумли уч – турк, араб, форс тилларини жуда мукаммал билган, зарофат ва қудрат ила ёзғувчи бир ҳукмдор эди. Оврупо на Искандарда, на Аттилада ва на Московия зафарини қучган янги фотиҳ Наполеонда бундай даражали бир завқ ва иродани кўрган эмас” деб ёзади.
Назаримда, шу таърифнинг ўзиёқ Соҳибқироннинг жаҳоншумул сиймо эканлигини тасдиқлаб турибди.
Тадбирда вилоят ҳокими З.Мирзаев иштирок этди.
***
Ўлкашунослик музейида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамда Самарқанд давлат тарихий-меъморий ва бадиий музей-қўриқхонаси ҳамкорлигида олим ва публицист Ҳусан Иброҳимовнинг “Соҳибқиронни англаш” китоби тақдимоти ҳамда таниқли рассом Николай Султоновнинг “Амир Темур сиймоси” деб номланган фотокўргазмаси ўтказилди.
Тадбирда ёшлар икки ижодкор муаллиф билан суҳбатлашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
***
Ёшлар марказида "Соҳибқирон Амир Темурнинг ўзбек давлатчилиги тарихида тутган ўрни", Самарқанд шаҳридаги Амир Темур маҳалла марказида "Амир Темур – мустақил юрт фарзандлари қалбида" деб номланган илмий, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
***
Пушкин номидаги вилоят ахборот-ресурс марказида Амир Темур ҳаётига бағишланган адабий-бадиий кўргазма очилди. Барча олий ўқув юртлари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, умумтаълим мактабларида ҳам Соҳибқирон таваллудининг 680 йиллик тантаналари юксак савияда ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.