
Вилоят ички ишлар бошқармасида Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда иштирок этган соҳа фахрийлари, бошқарма шахсий таркиби, ҳудудий бўлимлар вакиллари ва хизмат вақтида вафот этган ички ишлар идоралари ходимларининг оила аъзолари дастлаб Ҳазрати Хизр мажмуасида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.
Шундан сўнг иштирокчилар вилоят ички ишлар бошқармасидаги хизмат вақтида ҳалок бўлган ички ишлар идоралари ходимлари номи абадийлаштирилган «Хотира бурчаги»га гул қўйиб, марҳумлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
– Ички ишлар идораларида ўттиз йилдан зиёд хизмат қилдим, – дейди соҳа фахрийси Муҳсин Fаниев. – Айни вақтда нафақада бўлсам-да, ўзимни ходимлар сафида деб ҳис қиламан. Сабаби, улар бизни доимо йўқлаб, ҳурмат-эҳтиром кўрсатади. Бугун ҳам мен ўз ҳамкасбларим даврасида эканлигимдан хурсандман.
Байрам муносабати билан ташкил этилган тантанали маросимда бошқарма бошлиғи Ф.Қувондиқов соҳа фахрийларининг хизматларини эътироф этиб, барчани байрам билан табриклади.
Fолиб АБДУСАЛОМОВ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.