Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Соғлом халқ буюк ишларга қодир

Соғлом халқ буюк ишларга қодир

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 27-28 январь кунлари Хоразм вилоятига ташриф буюриб, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари билан танишиши, халқ билан мулоқотини инсон манфаатлари учун қилинаётган улуғвор иш, деб билдим.


Кўҳна Ичан қалъада Хоразмда туризмни ривожлантириш дастури лойиҳасининг тақдимоти, Паҳлавон Маҳмуд қабри зиёрати, атоқли ҳофиз Комилжон Отаниёзов номидаги боғ барпо этилиши ва ҳофизнинг ҳайкали ўрнатилиши ва бошқа истиқболли ишлар кўнгилда шукуҳ пайдо қилди.

Инсон бахтли бўлишни, оиласи ва фарзандлари даврасида соғлом юришини, меҳнат қилиб орзулари ушалишини хоҳлайди. Бунинг учун малакали тиббий хизматдан баҳраманд бўлиш лозим. Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий маркази билан ҳамкорликда Россиянинг Бокулев номидаги юрак қон-томир жарроҳлиги марказининг Хоразм филиалини ташкил этиш ҳақидаги таклиф нафақат воҳа аҳлини, балки барча шифокорларни ҳам қувонтирди. Шунингдек, Павлов номидаги Санкт-Петербург медицина академиясининг филиали ҳам ташкил этилиши Хоразм, Қорақалпоғистон аҳолиси соғлигини яхшилаш, тиббий профилактика ишлари сифатининг ошишида мустаҳкам замин яратади. Беморлар шу ернинг ўзида даволанади.

    Юрак қон-томир жарроҳлиги илмий маркази филиали ишга тушса, Тошкент ва Москвадан етук мутахассислар таклиф қилиниб, жарроҳлик операциялари ўтказилади. Аҳоли учун қулайлик, яхши шароит яратилади.

    Хоразм – она юртим, Боғот туманида туғилиб ўсдим, мактабни тугатиб Самарқанд давлат тиббиёт институтида ўқидим. Ўн беш йилдан ошди, СамДТИ клиникасида меҳнат қиляпман. Йилда уч-тўрт марта яқинларимни кўриш учун Хоразмга борсам, албатта, вилоят тиббиёт марказига, кардиология диспансерига кираман, бирга таҳсил олган, талабалик йилларимдаги дўстларим билан дилдан суҳбатлашаман. Эндиликда Урганчда дунёнинг йирик тиббиёт илмий марказлари филиаллари очилиши, кардиология, эндокринология илмий марказларининг такомиллашувидан хурсанд бўлдим.

 

Сафарбой ХЎЖАБОЕВ,

тиббиёт фанлари номзоди.



Охирги ўзгариш: 03/02/2017 10:53.   Кўрилганлиги: 1310
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/soglom-xalq-buyuk-ishlarga-qodir

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.