Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

СОДИР ЭТИЛГАН ҚОИДАБУЗАРЛИК ИШТИРОКЧИЛАР БИЛАН БИРГА МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

СОДИР ЭТИЛГАН ҚОИДАБУЗАРЛИК ИШТИРОКЧИЛАР БИЛАН БИРГА МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Самарқанд вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида “Жума - йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботи куни” муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Унда вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари билан бирга “Ўзавтотранс” агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда автокорхоналар раҳбарлари, автобус ва такси ҳайдовчиларидан вакиллар иштирок этишди.

Тадбирда дастлаб вилоят ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида амалга оширилган профилактик чора-тадбирлар, юз берган йўл-транспорт ҳодисалари таҳлилига тўхталиб, ҳафта давомида Самарқанд шаҳрида содир бўлган йўл-транспортидаги қоидабузарликларнинг айрим ҳолатлари акс этган видеороликлар намойиш этилди. Ҳар бир ҳолат мутахассис ва ушбу қоидабузарликка йўл қўйган ҳайдовчилар билан бирганликда таҳлил қилинди. 

Йиғилиш давомида қоидабузар ҳайдовчиларга зарур кўрсатмалар берилди, транспорт воситаларини кундалик техник, ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишга жиддий эътибор қаратиш, носоз ва талабга жавоб бермайдиган йўловчи ташувчи транспорт воситаларидан фойдаланмаслик бўйича аниқ вазифалар белгиланди. Шунингдек, йўловчи ташувчи автобус ва таксиларни тозалиги ҳамда ҳайдовчиларнинг ташқи кўринишига алоҳида эътибор қаратиш, йўловчи ташиш ва мулоқотга киришишда уларга нисбатан маданиятли бўлишлари уқтирилди.


Киритилган вақти: 18/02/2019 10:05.   Кўрилганлиги: 893
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/sodir-etilgan-qoidabuzarlik-ishtirokchilar-bilan-birga-muhokama-etildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.