Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Скрининг текширувлари туманларда ҳам ўтказилади

Скрининг текширувлари туманларда ҳам ўтказилади

Илгари вилоят туманларининг ҳомиладор аёллари скрининг текширув учун Самарқанд шаҳрига келишга мажбур эди.

Аҳоли учун сифатли ихтисослашган тиббий хизматни ташкил этиш, фуқароларга бу борада қулайликлар яратиш, ҳомиладаги туғма нуқсонларни эрта аниқлаш мақсадида вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида фаолият юритаётган бирламчи скрининг хоналарига жами 472 минг АҚШ доллари қийматидаги 16 та сўнгги русумдаги УТТ аппаратлари келтирилди.

Жанубий Корея давлатида ишлаб чиқарилган “Voluson P6” номли мазкур УТТ аппарати орқали эндиликда туғма ва ирсий касалликларни эрта аниқлаш, ногиронликнинг олдини олиш имконияти ошади.

Аввалроқ вилоятимизнинг барча туманларида бирламчи скрининг хоналари ташкил этилганди. Мазкур скрининг хоналарида фаолият юритувчи мутахассислар вилоят Она ва бола скрининг марказида Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг 4 нафар профессор-ўқитувчилари иштирокида ташкил этилган маҳорат дарсларида туғма нуқсонларни перинатал ультратовуш диагностикаси орқали барвақт аниқлашни ўзлаштиришган.


Киритилган вақти: 19/01/2019 12:26.   Кўрилганлиги: 600
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/skrining-tekshiruvlari-tumanlarda-ham-otkaziladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.