
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимида таниқли шоир Жамол Сирожиддиннинг ана шу номдаги шеърий китоби тақдимоти ва шоирнинг хотира кечаси бўлиб ўтди.
Вилоят маданият бошқармаси, Тойлоқ тумани ҳокимлиги, Ориф Гулханий уй-музейи ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ижодкорлар, маданият ва санъат намояндалари ҳамда ёшлар иштирок этди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Т.Тугалов, таниқли шоирлар Н.Раҳматов, З.Нурматов ва бошқалар шоирнинг бетакрор шеърияти, ижодининг ўзбек адабиёти ривожида тутган ўрни, ёш ижодкорларни тарбиялашдаги хизматларини ёдга олдилар.
- Шоир ўнлаб шеърий китоблари, саҳна асарлари орқали нафақат вилоятимиз, балки республикамиз ижод аҳли орасида танилганди, ижоди алоҳида ҳурмат билан эътироф этиларди, - дейди шоира Ж.Сувонова. – У Ватанни, Самарқандни, соддадил, меҳнаткаш халқимизни дилдан севарди. «Сиёб оқшомлари» асаридан жой олган ҳар бир шеърида унинг юртга ва одамларга бўлган шундай чексиз муҳаббати акс этган. Шоирнинг ижодий мероси кўп йиллар халқимиз маънавиятини юксалтиришга, ёш қалбларнинг адабиётга, шеъриятга бўлган ихлосини оширишга хизмат қилади.
Тадбирда қатнашган ўқувчи-ёшлар шоир шеърларидан намуналар ўқиди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.