СИРТҚИ ВА КЕЧКИ БЎЛИМ ОЧИЛГАНИДАН ХАБАРИНГИЗ БОРМИ?

Самарқанд давлат университетида 2018-2019 ўқув йили учун сиртқи ва кечки таълим жорий этилди.

– Давлат қабул комиссиясининг баёнига кўра, сиртқи ва кечки таълим йўналишларида ўқиш учун тўлов шартнома асосида амалга оширилади, – дейди СамДУ қабул комиссиясининг масъул котиби Раҳматилло Мирзаев. – Сиртқи бўлимга информатика ўқитиш методикаси, мусиқа таълими, бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш, мактабгача таълим, жисмоний маданият, филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили), тарих, биология, психология, иқтисодиёт ҳамда кадрлар менежменти бўйича 500 нафар, кечки таълим йўналишига информатика, математика, кимё ва физика каби йўналиш бўйича 200 нафар талаба қабул қилинади.

Ҳужжатлар кечки таълим йуналишлари учун 25 июль, сиртқи бўлимлар учун 31 июлга қадар қабул қилинади.

Абитуриентлар ўқишга кириш учун тест синовлари топширади.

 

Абдужаббор Пўлатов.


Киритилган вақти: 12/07/2018 17:03.   Кўрилганлиги: 151

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 1

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг