
Самарқанд Олимпия захиралари тайёрлаш марказида ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси якунланди.
Ярмаркада вилоятда фаолият юритаётган йирик ва кичик саноат корхоналари, хусусий тадбиркорлар мингдан зиёд маҳсулотлари билан иштирок этди. Кўргазмага қўйилган озиқ-овқат, ноозиқ-овқат маҳсулотлари, халқ истеъмоли моллари, бутловчи буюмлар, хом ашё материаллари, совутгич ва мулзатгичлар, спорт жиҳозлари, тиббий препаратлар, тайёр кийим-кечак, гилам ва пояндозлар, ўқув лабораториялари асбоблари, қўйингки, автомобиллардан тортиб мотоциклларгача ҳеч кимнинг назаридан четда қолмади.
– Ярмаркада деярли ҳар йили иштирок этиб келяпмиз, – дейди Булунғур туманидаги “Афросиёб мева” Ўзбекистон – Бирлашган Араб Амирликлари қўшма корхонаси муҳандис-химиги Асадулла Давлатов. – Корхонамизнинг асосий фаолияти қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлашга, жумладан, олма шинниси тайёрлашга қаратилган. Бир кеча-кундузда 350-400 тонна маҳсулотни қабул қилиш имкониятимиз бор. Ўтган йили ярмаркада олма шиннисини яхшигина “пуллаб” олган эдик. Бу йил ҳам ўндан зиёд корхоналар билан шартнома туздик.
– Ўтган йили октябрь ойида фаолият бошлаган корхонамизда асосан эркаклар костюм ва курткалари ишлаб чиқарилади, – дейди Тайлоқ туманидаги “Jumabozor Development” масъулияти чекланган жамияти бош муҳандиси Мурод Гадоев. – Мазкур ярмарка ўз маҳсулотларимизни намойиш этиш ва ҳамкорларимиз сафини кенгайтиришда қулай имконият бўлди. Вилоятдаги бир неча корхона билан ҳамкорлик қилиш ва маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномалар имзоладик.
– Кўргазмада илк бор иштирок этишимиз, – дейди «Пахтачи мебель» масъулияти чекланган жамияти раиси Абдузоҳид Тошев. – Кохонамизда асосан уй жиҳозлари, идора, болалар муассасалари учун тўпламлар, юмшоқ мебеллар, “AKFA” типидаги эшик-ромлар каби 50 турдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқаряпмиз. Ўтган йили 131 миллион сўмлик маҳсулот сотдик. Ҳозиргача асосий харидорларимиз Пахтачи, Нарпай, Навоий вилоятининг Хатирчи туманидан иборат бўлган бўлса, бу йил ярмарка сабаб мижозлар қамровини янада кенгайтириб, 150 миллион сўмлик маҳсулот тайёрлашни ният қилганмиз.
Ярмаркада Самарқанд вилоятидан ташқари Тошкент шаҳри ва вилоятидан ҳам бир қатор йирик саноат корхоналари, тадбиркорлар ўз маҳсулотлари билан қатнашдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.