Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ШВЕЙЦАРИЯ ДЕЛЕГАЦИЯСИ – САМАРҚАНДДА

ШВЕЙЦАРИЯ ДЕЛЕГАЦИЯСИ – САМАРҚАНДДА

Швейцария федераль иқтисодиёт, таълим ва илмий тадқиқотлар вазири Йоханн Шнайдер-Амман бошчилигидаги делегация “Ўзбекистон–Швейцария бизнес форуми” доирасида Самарқандда бўлди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 11 декабрдаги “Жаҳон банки гуруҳи иштирокида “Бухоро ва Самарқанд шаҳарларини сув билан таъминлаш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Лойиҳада Самарқанд шаҳрида ичимлик сув таъминоти самарадорлиги, сифати, хавфсизлиги ҳамда таъминот корхоналарининг молиявий аҳволини яхшилаш кўзда тутилган. Лойиҳанинг умумий қимайти 60 миллион доллар миқдорида бўлиб, шундан Самарқанд шаҳрининг улуши 40 миллион долларни ташкил қилади. Ушбу маблағнинг 6 миллион долларлик улуши Швейцария томонидан молиялаштирилган.

Делегация аъзолари лойиҳа асосида вилоят “Сувоқова” давлат унитар корхонаси Самарқанд шаҳар филиали томонидан бажарилган ишлар ва мавжуд аҳвол бўйича маълумотлар билан танишди.

Мазкур лойиҳа доирасида шаҳарда 130,2 километр эскирган магистраль ва кўча қувурлари реконструкция қилинган. Автохўжалик парки учун 24 дона янги техника олинган. Эскирган 18 дона горизонтал ва 55 дона артезиан насос янгисига алмаштирилди. Лабораторияда таҳлиллар учун янги жиҳозлар ва кимёвий реогентлар олинган.

Шунингдек, шаҳардаги “Мулиён” сув тақсимлаш иншооти ускуналари замонавий, энерготежамкор ускуналарга алмаштирилган ва автоматлаштирилган бошқарув тизими ўрнатилган.

Янги ускуналар ва замонавий бошқарув тизими ҳисобига соҳада бугун электр энергияси 40 фоизга тежалиб, иш самарадорлиги бир неча бараварга кўтарилди. Тез-тез турадиган носозликларга барҳам берилди.

Меҳмонлар Самарқанд компьютер технологиялари ва гидромелиорация касб-ҳунар коллежига ташриф буюрди. Ташриф давомида делегация аъзолари 2015 йил 30 июнда имзоланган икки томонлама битимга мувофиқ ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида Ўзбекистон-Швейцария “Ўзбекистонда касбий кўникмаларни ривожлантириш” IV фаза лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Бундан ташқари, коллеж қошидаги минтақавий касбий тайёргарлик марказида бўлиб, юқоридаги лойиҳа асосида сув хўжалиги соҳаси мутахассисларини тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари фаолияти билан қизиқди.

 Шунингдек, делегация аъзолари Самарқанд туманидаги “Samfrut” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона фаолияти билан танишди.

Меҳмонлар Самарқанднинг диққатга сазовор жойларини томоша қилди.

Меҳмонларга вилоят ҳокимининг ўринбосари Отабек Бобоев ҳамроҳлик қилди.

 

Ҳусан Элтоев.


Киритилган вақти: 18/07/2018 11:11.   Кўрилганлиги: 138
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/shveytsariya-delegatsiyasi-samarqandda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг