Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ШУДГОРЛАШ САМАРАЛИ ЎТСА, ҲОСИЛ БАРАКАЛИ БЎЛАДИ

ШУДГОРЛАШ САМАРАЛИ ЎТСА, ҲОСИЛ БАРАКАЛИ БЎЛАДИ

Пахтачи, Иштихон, Пастдарғом ва Пайариқ туманларида кузги шудгорлаш ишларини ташкил этишга бағишланган ҳудудий семинарлар бўлиб ўтди.

Бу йил Самарқанд вилоятида қишлоқ хўжалик экинларидан бўшаган 83 минг гектар майдонни шудгорлаш белгиланган. Бунинг учун 572 та ҳайдов ва 217 та юқори унумли ҳайдов тракторлари жалб этилган.

Тадбирда мутахассислар кузги шудгорлашни сифатли амалга ошириш, ҳайдовни бир текис ва белгиланган чуқурликда ўтказиш, маҳаллий ҳамда кимёвий ўғитларни қўллашга алоҳида эътибор бериш лозимлиги юзасидан тавсиялар бердилар.

Семинар иштирокчилари Пахтачи туманидаги “Саид баркамол авлодлари”, Иштихондаги “Суюн бобо Жўраев”, Пастдарғом туманидаги “Зарафшон дала шийпони” фермер хўжаликларида бўлиб, кузги шудгорлаш ишларининг бориши, ернинг ҳолатига қараб ҳайдов тартибини белгилаш, ўғитлаш, техникаларни созлаш ишлари билан танишдилар.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Нурқулов иштирок этди.






Бахтиёр Мустанов (фото)


Охирги ўзгариш: 04/11/2015 07:53.   Кўрилганлиги: 1982
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/shudgorlash-samarali-otsa-hosil-barakali-boladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.