Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Шодиева Ҳамротош Нормуродовна – Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси.

Шодиева Ҳамротош Нормуродовна – Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси.

Шодиева Ҳамротош Нормуродовна Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси.

1959 йил 17 сентябрда Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида туғилган.

Маълумоти – олий. Республика рус тили ва адабиёти педагогика институтини тамомлаган.

2014 йилда буён халқ депутатлари Самарқанд вилояти ва Каттақўрғон шаҳар кенгашлари депутати.

2007 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

 

1976-1977 йилларда Каттақўрғон шаҳар прокуратурасида котиба;

1977-1984 йилларда Каттақўрғон шаҳридаги 14-мактаб етакчиси, ўқув-тарбия ишлари бўйича директори ўринбосари;

1984-1991 йилларда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг Каттақўрғон шаҳар қўмитаси ўқувчи-ёшлар билан ишлаш бўлими мудири, биринчи котиби;

1991-1992 йилларда Каттақўрғон шаҳридаги 38-ҳунар-техника билим юрти директори, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Каттақўрғон шаҳар кенгаши котиби;

1992-1995 йилларда Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари;

1995-2005 йилларда Каттақўрғон педагогика коллежи директори;

2005-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор;

2016-2017 йилларда Каттақўрғон педагогика коллежи директори;

2017-2018 йилларда Каттақўрғон шаҳар Халқ қабулхонаси мудири сифатида фаолият кўрсатган.

2018 йил 27 апрелдан бошлаб Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси.

 

 


Охирги ўзгариш: 28/04/2018 09:05.   Кўрилганлиги: 792
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/shodieva-hamrotosh-normurodovna-samarqand-viloyati-hokimining-orinbosari-xotin-qizlar-qomitasi-raisi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.