Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ШИФОКОРЛАР ОИЛАСИ КУТУБХОНАГА 200 ДАН ОРТИҚ КИТОБ СОВҒА ҚИЛДИ

ШИФОКОРЛАР ОИЛАСИ КУТУБХОНАГА 200 ДАН ОРТИҚ КИТОБ СОВҒА ҚИЛДИ

Эркин Дўстмуродов ва Мавжуда Ёрқуловалар бир умр шифокорлик касбини улуғлаган инсонлар.

Эркин Дўстмуродов қатор йиллар Иштихон тумани тиббиёт бирлашмасида даволаш ишлари бўйича ўринбосар, 26 йилдан ортиқ реанимация бўлимида фаолият кўрсатди. Мавжуда опа эса невропотолог. 2015 йилдан буён эса уларнинг ҳар иккаласи ҳам нафақада.
Ушбу оила аъзолари 200 дан ортиқ тиббиётга оид китобларини марказий кутубхонага совға қилишди. “Болалар неврологияси”, “Болалар жарроҳлиги”, “Қулоқ, томоқ, бурун” каби қўлланмаларнинг туман марказий кутубхонасига топширилиши ёш шифокорлар, тиббиёт соҳасида таҳсил олаётган туман ёшлари ҳамда тиббиётга қизиқувчилар учун айни муддао бўлди.

Киритилган вақти: 04/07/2019 16:24.   Кўрилганлиги: 671
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/shifokorlar-oilasi-kutubxonaga-200-dan-ortiq-kitob-sovga-qildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.