Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Шавкат Мирзиёевнинг самарқандлик сайловчилар билан учрашуви бошланди

Шавкат Мирзиёевнинг самарқандлик сайловчилар билан учрашуви бошланди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашиш учун 24 сентябрь куни Самарқанд вилоятига келди.

Айни пайтда Ёшлар марказида номзоднинг вилоят сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтмоқда. 

Учрашувни номзоднинг Самарқанд вилояти бўйича ишончли вакили, Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов очди. 

Жорий йил 24 октябрда мамлакатимиз тақдири ва келажаги учун ўта муҳим аҳамият касб этадиган ижтимоий-сиёсий воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Ушбу тадбирга Самарқанд вилоятида ҳам пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

Ишончли вакил кейинги йилларда вилоятда амалга оширилган бунёдкорлик ишларига қисқача тўхталди. Шундан сўнг сўз Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевга берилди.

Айни пайтда Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастури юзасидан маъруза қилмоқда.


Киритилган вақти: 24/09/2021 11:52.   Кўрилганлиги: 117
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/shavkat-mirziyoevning-samarqandlik-saylovchilar-bilan-uchrashuvi-boshlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.