Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга Мурожаатномасидаги устувор тамойиллар БМТ расмий ҳужжати сифатида тарқатилди

Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга Мурожаатномасидаги устувор тамойиллар БМТ расмий ҳужжати сифатида тарқатилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг устувор тамойиллари БМТ Бош Ассамблеяси 74-сессиясининг 

“Ўзбекистон ҳукумати томонидан Барқарор ривожланиш мақсадларини изчил амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” деб номланган расмий ҳужжати сифатида тарқатилди. Ҳужжат БМТнинг барча расмий (рус, инглиз, араб, хитой, француз ва испан) тилларига таржима қилиниб, ташкилотга аъзо давлатларга тарқатилди ва БМТнинг расмий ҳужжатлари тизимига жойлаштирилди.

Ҳужжатда мамлакатнинг иқтисодий ўсиши ва ижтимоий ривожланишининг асосий кўрсаткичлари, аҳоли фаровонлигини ошириш ва Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича олиб борилаётган туб ислоҳотлар акс эттирилган. Хусусан, унда қонун устуворлиги, коррупцияга қарши самарали курашиш, институционал салоҳиятни ошириш ва кучли демократик ­институтларни шакллантириш давлат сиёсатининг 2020 йилдаги устувор йўналишлари бўлиб қолиши таъкидланган.

Ҳужжатда Ўзбекистон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва мамлакатдаги экологик вазиятни яхшилашга алоҳида эътибор бераётгани қайд этилган. Нукус, Урганч ва Хива ­шаҳарлари атрофида “яшил белбоғ” — ҳимоя дарахтзорлари яратиш, Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш, денгизнинг қуриб қолган тубида ўрмонзорлар барпо қилишни кенгайтириш бўйича кенг кўламли ишлар давом эттирилиши айтилган. Шу ўринда Ўзбекистон ташаббуси билан ташкил қилинган БМТ шафелигидаги Оролбўйи минтақаси учун инсон хавф­сизлиги бўйича кўп томонлама шериклик ­асосида траст фонди ­фаолияти ва ҳукуматнинг ташкилот доирасидаги ишларни фаоллаштиришга йўналтирилган амалий қадамларига алоҳида эътибор қаратилади.

Шунингдек, 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо бўлиш ва Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияни ташкилот доирасида илгари суриш бўйича Ўзбекистон томонидан олиб борилаётган изчил чоралар алоҳида қайд этилган.

Мурожаатнома устувор тамойилларининг БМТ Бош Aссамблеяси 74-сессияси расмий ҳужжати сифатида эълон қилиниши Ўзбекистон Президенти томонидан олиб бори­лаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг дунё ҳамжамияти томонидан тан олиниши ва қўллаб-қувватланишига яққол далилдир.


Охирги ўзгариш: 26/03/2020 10:40.   Кўрилганлиги: 49
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/shavkat-mirziyoevning-parlamentga-murojaatnomasidagi-ustuvor-tamoyillar-bmt-rasmiy-hujjati-sifatida-tarqatildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 8

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг