Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Шавкат Мирзиёев Самарқанднинг буюк фарзандларини ёдга олди

Шавкат Мирзиёев Самарқанднинг буюк фарзандларини ёдга олди

Самарқанд миллий давлатчилигимиз пойдевори яратилган, қадимий пойтахт мақомига эга бўлган йирик тарихий ва маданий марказларимиздан бири.

Бу кўҳна ва бетакрор шаҳар Ўзбекистон тарихида, бугунги ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизда алоҳида ўрин тутади.

Жаҳон илм-фанида “Ғарбда – Рим, Шарқда – Самарқанд” деган ибора бежиз пайдо бўлмаган.

Айниқса, буюк Соҳибқирон Амир Темур бобомиз даврида Самарқанднинг шуҳрати бутун дунёга таралди.

Самарқанд заминида ўнлаб, юзлаб буюк аждодларимиз – машҳур саркарда ва давлат арбоблари, аллома ва мутафаккир зотларнинг қадамжолари мавжуд.

Биринчи Президентимиз, атоқли давлат ва сиёсат арбоби, муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг қабри, зиёратгоҳи ҳам шу ерда.

Самарқанднинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётимиздаги ўрни ва мақоми, айниқса, кейинги йилларда ўсиб бормоқда.

Қадимий пойтахтимиз йирик халқаро саммитлар, таниқли сиёсат, илм-фан, маданият ва дин арбоблари иштирокидаги кўплаб илмий-маданий анжуманларга мезбонлик қилмоқда.


Киритилган вақти: 24/09/2021 13:55.   Кўрилганлиги: 233
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/shavkat-mirziyoev-samarqandning-buyuk-farzandlarini-yodga-oldi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.