Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“ШАРҚ ТАРОНАЛАРИ” ФЕСТИВАЛИ БУ ЙИЛ ҚАНДАЙ ЎТАДИ?

“ШАРҚ ТАРОНАЛАРИ” ФЕСТИВАЛИ БУ ЙИЛ ҚАНДАЙ ЎТАДИ?

Регистон майдонида 26-30 август кунлари ўн иккинчи бор “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали ўтказилади.

Йилдан йилга нуфузи ошиб бораётган ушбу фестиваль нафақат юртимизда, балки хорижда ҳам машҳур санъаткорлар, олимлар, халқаро ташкилотлар томонидан эътироф этилмоқда.

Бу эса биздан фестивалга юқори савияда тайёргарлик кўриш, ғоялар билан бойитиш, иштирокчиларга Ўзбекистоннинг бой маданий ва маънавий меросини ўзига хос тарзда намойиш этиш масъулиятини юклайди. 2017 йилда ўтказилган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалида нуфузли санъаткорларнинг иштироки, Регистон майдонининг бетакрор саҳнаси, иштирокчиларнинг туманларда уюштирган концерт дастурлари барчага унутилмас лаҳзалар ҳадя этганди. Хўш, бу йилги фестивалда қандай ўзгаришлар амалга оширилади? Самарқанд шаҳрида тайёргарлик жараёнлари қандай олиб борилмоқда?

2019 йил 25 апрелда Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисида қабул қилинган низомга кўра, бу йил фестивални ўтказиш бўйича бир қатор янгиликлар қилинди. Низомга кўра, бу йил танлов иштирокчиларининг чиқишлари икки йўналиш - анъанавий халқ мусиқаси ва қўшиқ ҳамда замонавий композиторлар томонидан яратилган мусиқа ва қўшиқ йўналишларида баҳоланади. “Энг ёш иштирокчи”, “Мухлислар эътирофига сазовор бўлган энг яхши иштирокчи”, “Энг яхши чолғу мусиқаси ижрочиси” каби номинацияларда ҳам иштирокчилар махсус диплом ҳамда 500 АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади. Нафақат Самарқанд, балки Ўзбекистоннинг гавҳари бўлган Регистоннинг бадиий кўриниши сақланган ҳолда, Шердор ва Улуғбек мадрасаларининг ёнида юртимизнинг 14 ҳудуди учун павильонлар қурилади.

Келган санъаткорлар, фахрий меҳмонлар ва фестиваль иштирокчилари фақатгина Самарқанд ҳақида эмас, бошқа вилоятлар маданияти, санъати ҳақида ҳам маълумотга эга бўлади. Масалан, Хоразм ўзининг Ичан қалъаси, Бухоро Арки, Қашқадарё Оқсаройи билан машҳур. Ушбу павильонларда ҳар бир вилоят ўз анъана ва урф-одатлари, тарихини намойиш этиши белгиланган. Шунингдек, фестивалда 80 дан ортиқ давлатлар, 30 та хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Фестиваль доирасида ўтказиладиган “Шарқ халқлари анъанавий мусиқа санъатини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияда хорижлик ва маҳаллий таниқли мусиқашунос олим ва мутахассислар ҳамда тадқиқотчилар ўз маърузалари билан қатнашади.

Бу йил ўтказиладиган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик доирасида Регистон майдони атрофидаги гуллар қайта экилиб, йўлаклар таъмирланади. Ногиронлиги бўлган шахслар учун қулайлик яратиш мақсадида махсус йўлаклар ташкил этилди.


Киритилган вақти: 24/06/2019 18:21.   Кўрилганлиги: 788
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/sharq-taronalari-festivali-bu-yil-qanday-otadi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.