
Самарқанд шаҳридаги “Чорсу” тасвирий санъат галереясида Алишер Навоий таваллудига 575 йил тўлиши муносабати билан Бадиий ижодкорлар уюшмаси вилоят бўлими аъзолари ва ёш рассомларнинг шу номдаги бадиий кўргазмаси иш бошлади.
- Бугун юртимизда буюк аллома Алишер Навоий ижодига юксак эҳтиром билан муносабатда бўлиниб, унинг мазмун-моҳиятини ёшлар онгу шуурига сингдириш йўлида кўплаб ибратли тадбирлар амалга оширилмоқда, - дейди рассом Н.Садиев. - Қаерда бўлсам, ўзбек халқи маънавий дунёсининг шаклланишига ғоят кучли ва самарали таъсир кўрсатган бу улуғ зотнинг мўътабар номи, ижодий меросининг боқийлиги, бадиий даҳоси замон ва макон чегараларини билмаслиги ҳақида доимо фахрланиб сўзлайман. Ушбу туйғуларимни тасвирий ижод намуналаримда ҳам ифодалаб келаман. Бугунги кўргазмага Навоийнинг «Фарҳод ва Ширин», «Сади Искандарий» достонларига ишланган миниатюра йўналишидаги асарларимни тақдим этдим.
15 февралгача давом этадиган кўргазмада М.Турдиева, А.Ҳақбердиев, Ш.Юнусов, Р.Музаффаров, Иноятилло, Л.Юнусов каби ўнлаб тасвирий санъат усталари ҳамда ёш мусаввирларнинг 70 дан зиёд миниатюра асарлари намойиш этилмоқда.
А. Шерхолов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.