ШАРҚ МИНИАТЮРАСИ ДАВОМЧИЛАРИ

Самарқанд шаҳридаги “Чорсу” тасвирий санъат галереясида Алишер Навоий таваллудига 575 йил тўлиши муносабати билан Бадиий ижодкорлар уюшмаси вилоят бўлими аъзолари ва ёш рассомларнинг шу номдаги бадиий кўргазмаси иш бошлади.

- Бугун юртимизда буюк аллома Алишер Навоий ижодига юксак эҳтиром билан муносабатда бўлиниб, унинг мазмун-моҳиятини ёшлар онгу шуурига сингдириш йўлида кўплаб ибратли тадбирлар амалга оширилмоқда, - дейди рассом Н.Садиев. - Қаерда бўлсам, ўзбек халқи маънавий дунёсининг шаклланишига ғоят кучли ва самарали таъсир кўрсатган бу улуғ зотнинг мўътабар номи, ижодий меросининг боқийлиги, бадиий даҳоси замон ва макон чегараларини билмаслиги ҳақида доимо фахрланиб сўзлайман. Ушбу туйғуларимни тасвирий ижод намуналаримда ҳам ифодалаб келаман. Бугунги кўргазмага Навоийнинг «Фарҳод ва Ширин», «Сади Искандарий» достонларига ишланган миниатюра йўналишидаги асарларимни тақдим этдим.


15 февралгача давом этадиган кўргазмада  М.Турдиева, А.Ҳақбердиев, Ш.Юнусов, Р.Музаффаров, Иноятилло, Л.Юнусов каби ўнлаб тасвирий санъат усталари ҳамда ёш мусаввирларнинг 70 дан зиёд миниатюра асарлари намойиш этилмоқда.



А. Шерхолов


Киритилган вақти: 09/02/2016 17:56.   Кўрилганлиги: 516

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг