
Самарқанд шаҳрида “Бетакроримсан, ягонасан, она-Ватаним - Ўзбекистоним!” шиори остида “Энг намунали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар танловнинг маҳаллалар фаолиятидаги аҳамияти, оилалар мустаҳкамлиги, ҳудудлар ободлигини таъминлашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бажарилаётган ишлар кўлами хусусида сўз юритди.
Танловда туман, шаҳар босқичида ғолибликни эгаллаган 16 та маҳалла вакиллари қатнашди. Улар фаолиятига баҳо беришда ҳудудда маънавий муҳитни қарор топтириш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёшлар тарбияси, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасидаги ишларга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, иштирокчиларнинг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига доир қонун ҳужжатларига оид билимлари, иш жараёнида учраётган турли муаммоларга ечим топиш юзасидан қарашлари инобатга олинди.
Самарқанд шаҳридаги “Шарқ” маҳалласи вилоятнинг энг намунали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, деб топилди ва танловнинг Жиззах вилоятида ўтказиладиган республика босқичига йўлланма олди. Каттақўрғон туманидаги “Янгиқўрғон” маҳалласи иккинчи, Пайариқ туманидаги Алишер Навоий номли маҳалла учинчи ўринни қўлга киритди.
Шунингдек, иштирокчилар турли номинациялар бўйича ҳам рағбатлантирилди.
Тадбир доирасида намунали маҳаллалар фаолиятига оид фотоальбомлар, ҳунармандчилик буюмлари ва миллий либослар намойиш этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.