Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Шарль Мишель: Самарқанд – инсониятнинг бойлиги

Шарль Мишель: Самарқанд – инсониятнинг бойлиги

Мамлакатимизга ташриф буюрган Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель Самарқандда бўлди.

Самарқанд халқаро аэропортида юксак мартабали меҳмонни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири В.Норов ва вилоят ҳокими Э.Турдимов кутиб олди.

Европа кенгаши Президенти Самарқанд билан танишувни Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуасидан бошлади.

Меҳмонга бу ердаги тарихий обидаларнинг яратилиши, халқимизнинг диний эътиқоди ва қадриятлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Шарль Мишель мажмуадаги ҳар бир мақбара ва обидалар тарихи, уларнинг шарқона архитектураси билан қизиқди.

Амир Темур мақбарасига ташриф чоғида буюк жаҳонгир, Соҳибқирон Амир Темурнинг давлатчилик сиёсати, Мовароуннаҳр, жумладан Самарқандда амалга оширган бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлар Европа кенгаши Президентида катта таассурот қолдирди.

Дунёга машҳур Регистон мажмуасига саёҳат ҳам Шарль Мишелнинг ҳайрат ва ҳавасига сабаб бўлди.

- Самарқанд азалдан цивилизация маркази, илм-фан ва маданият равнақ топган маскан бўлган, - деди Шарль Мишель. - Лекин бу шаҳар тасаввур қилганимдан ҳам гўзал ва бетакрор экан. Бу бутун инсониятнинг ўтмиши ва бойлигидир. Умуман, Ўзбекистонга ташрифим, Президент Шавкат Мирзиёев билан музокараларимиз ҳам самарали бўлди.

Европа кенгаши Президенти “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказидаги “Боқий шаҳар” мажмуасини ҳам томоша қилди.


Киритилган вақти: 28/10/2022 21:43.   Кўрилганлиги: 122
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/sharl-mishel-samarqand-insoniyatning-boyligi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.