Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ШАНЬДУН ПРОВИНЦИЯСИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ВИЛОЯТИМИЗГА ТАШРИФ БУЮРДИ

ШАНЬДУН ПРОВИНЦИЯСИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ВИЛОЯТИМИЗГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Бугунги кунда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ҳамкорлик муносабатлари жадал ривожланиб, стратегик шериклик асосида алоқалар юксак даражага кўтарилмоқда. 

 Ҳозирги кунда Самарқанд вилоятида Хитой Халқ Республикаси капитали иштирокида 58 та корхона фаолият кўрсатиб келмоқда. Шундан 50 таси қўшма корхона ва 8 таси хорижий корхона ҳисобланади. 6-12 апрель кунлари вилоятимиз ишбилармонлари ва мутасадди раҳбарларидан иборат делегациянинг Хитой Халқ Республикасига ташрифи доирасида имзоланган икки томонлама ҳамкорлик шартномалари ва меморандумга асосан Шаньдун провинцияси раисининг ўринбосари Хань Цзиньфэн бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди.

Икки кунлик ташриф дастури доирасида 23 май куни вилоят ҳокимлигида учрашув ўтказилди. Учрашувда қатор саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича музокаралар олиб борилди.

24 май куни Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида Самарқанд вилояти ва Шаньдун провинцияси ўртасида бизнес-форум бўлиб ўтди.

Мазкур иқтисодий анжуманда Шаньдун провинцияси расмийлари, тиббиёт, машинасозлик, янги технологиялар, логистика, электроника ва бошқа йўналишлардаги энг йирик 10 дан ортиқ ишлаб чиқариш компанияси раҳбарлари иштирок этди.  

Бизнес-форум доирасида Самарқанд ва Шаньдун шаҳарларининг инвестицион жозибадорлиги намойиш этилди. Шундан сўнг вилоятимизнинг 50 га яқин йирик ишлаб чиқарувчилари хитойлик ишбилармонлар билан В2В форматида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.


Охирги ўзгариш: 27/05/2019 09:07.   Кўрилганлиги: 761
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/shandun-provintsiyasi-delegatsiyasi-viloyatimizga-tashrif-buyurdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.