ШАҲАРСОЗЛИК РИВОЖИ БОЙ ТАЖРИБАЛАРГА СУЯНАДИ

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида “Шаҳарсозлик келажаги: шаҳарсозлик, демография ва барқарор ривожланиш” мавзусида семинар ўтказилди.

Икки кун давом этган тадбирда Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг тил ва университетлар ҳамкорлиги масалалари бўйича атташеси Фредрик Вийом, Франциянинг Лиль-1 университети ҳамда Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти профессор-ўқитувчилари, халқаро экспертлар мавзу юзасидан маърузалар қилишди, мулоҳаза юритишди ва тажриба алмашишди.

– Биз бу ерга келишдан аввал Тошкент шаҳрида бўлдик. Кеча эса Самарқанд шаҳридаги тарихий ва замонавий шаҳарсозлик амалиётини кузатдик, – дейди франциялик эксперт Франсуа Оливье Сейс. – Кўрдикки, бу шаҳарларда кенг кўламли қурилиш ва ободончилик ишлари олиб борилмоқда. Айниқса, маданий мерос объектлари муҳофаза теграларида амалга оширилаётган лойиҳаларни синчковлик билан кузатдим ва бу ердаги ер қазиш, ер тузиш, қурилиш, мелиорация, хўжалик ва бошқа ишларнинг моддий ва маданий мерос объектларини асраш талабларига мувофиқлигини кўрдим.

Семинар якунида Лиль-1 университети ҳамда Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ўртасида илмий-тадқиқотлар ва анжуманлар ўтказишга қаратилган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

А.Худойбердиев


Охирги ўзгариш: 17/11/2015 20:22.   Кўрилганлиги: 865

 

Сўровнома


Сайтимиздан ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг