
Самарқанд вилоят қурилиш бошқармасида Самарқанд шаҳрида қурилган ва қурилаётган бинолар лойиҳаларининг шаҳарсозлик кодекси ҳамда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон меросига киритилган шаҳарлар талабларига жавоб берадиган тарзда амалга оширилишини таъминлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Унда шаҳарсозлик кенгаши аъзолари - вилоят ва шаҳар ҳокимлигининг қурилиш, архитектура ишлари бўйича раҳбар ва мутахассислари, Тошкент ва Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтлари профессор-ўқитувчилари, Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданий мерос департаменти вилоят бошқармаси мутахассислари иштирок этишди.
Мутахассислар шаҳар ҳудудида қурилаётган 141 та бино, кўп қаватли иншоотлар, тураржой ва нотураржой бинолари ва бошқа хусусий мулк объектларини шаҳарсозлик меъёр ва қоидаларига мос, ташқи кўриниш ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатли амалга оширилган ҳолда бунёд этиш бўйича маслаҳат беришди. Айрим лойиҳалар кенгаш аъзолари томонидан кенг муҳокама қилинди.
Муҳокама давомида архитектуравий хулоса олинмаган ёки шаҳарсозлик кодекси талабларига жавоб бермайдиган биноларнинг қўшимча қаватлари ва мансарини бузиш, экспертиза хулосаларини олиш, вилоят қурилиш соҳасида назорати инспекцисиядан рухсатнома берилгунга қадар қурилишни тўхтатишга кўрсатма берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.