
Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг 2019 йил 6 февралдаги топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида кенгайтирилган муҳокама ўтказилди.
Бош прокуратура томонидан Вазирлар Маҳкамаси, Қурилиш, Маданият вазирликлари ва вилоят ҳокимлиги билан биргаликда Самарқанд шаҳрининг тарихий марказида янги қурилган бино-иншоотлар хатлови натижасида шаҳарсозлик нормаларига тўлиқ риоя этилмасдан ноқонуний қурилган 159 та объект ҳолати муҳокама этилди. Муҳокамада қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича “Йўл харитаси”ни тузиш ҳамда вилоят ҳокимлигида штаб ташкил этиш белгиланди.
Шунингдек, вилоят ҳокимлиги томонидан вилоятда қурилиш-бунёдкорлик ишларини қонун талаблари асосида олиб борилишини таъминлаш, ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш мақсадида бундан буён ҳафтада икки маротаба сешанба ва жума кунлари шаҳарсозлик кенгашининг мажлисини ўтказишга қарор қилинди.
Кенгаш мажлисларида ер ажратиш, қурилишга рухсат бериш ва бошқа масалалар мутасаддилар иштирокида атрофлича муҳокама этилиб, тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш белгиланди.
Шу билан бир қаторда вилоятда олиб бориладиган қурилиш-тиклаш ишлари ҳақида маълумот бериб борувчи веб-сайтни яратиш ишлари ҳам бошлаб юборилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.