Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ШАҲАР ВА ТУМАНЛАРДА АДЛИЯ БЎЛИМЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ШАҲАР ВА ТУМАНЛАРДА АДЛИЯ БЎЛИМЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Бу ҳақида вилоят адлия бошқармасида соҳа фаолиятидаги янгиликларга бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида  маълумот берилди.

Матбуот анжуманида Президентимизнинг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар ва уларнинг ижроси ҳақида сўз юритилди.

Таъкидланишича, бугунги кунда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида адлия бўлимлари ташкил этилган. Айни вақтда ушбу бўлимларни малакали кадрлар билан таъминлаш ишлари давом этмоқда.

Шунингдек, тадбирда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи А.Халилов, давлат хизматлари агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи М.Қурбонов жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан иштирокчиларга маълумот берди.

– Жорий йилда бошқармамиз томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича 15 та таклиф ишлаб чиқилиб, Адлия вазирлигига тақдим этилди,  – дейди вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Отабек Тошниёзов. – Маҳаллий давлат органлари томонидан тақдим этилган ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган 38 та ҳужжат лойиҳасининг 33 тасига хулоса берилди ва 5 таси қайтарилди.

Бошқармага жорий йилнинг биринчи чорагида келиб тушган 231 та мурожаатнинг 176 таси ҳал этилди, 50 таси қаноатлантирилди, 128 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 49 таси тегишли идора ва ташкилотларга юборилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассисларидан батафсил жавоб олди.

Ғолиб Абдусаломов.


Охирги ўзгариш: 03/05/2018 08:19.   Кўрилганлиги: 107
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/shahar-va-tumanlarda-adliya-bolimlari-tashkil-etildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг