Ташкилий масалалар кўрилди

11 ноябрь куни халқ депутатлари Қўшработ ва Каттақўрғон туманлари Кенгашларининг навбатдан ташқари сессияялари бўлиб ўтди.


Маърузачи ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳол турмуш фаровонлигини ошириш борасида олиб борилаётган ишларни таҳлил этган ҳолда, амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга алоҳида эътибор қаратди. Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг вилоятимизга ташрифлари давомида берилган топшириқлар, белгиланган чора-тадбирлар ижросини таъминлашда ҳар бир раҳбар ва мутасадди зиммасидаги маъсулият ҳақида сўз юритди.

Сессияларда ташкилий масалалар кўрилди.

Аъзамхон Баҳромов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Қўшработ тумани ҳокими вазифасидан озод этилди.

Вилоят ҳокими Т.Жўраевнинг тавсиясига кўра, Ҳиммат Қўчқорович Оқбўтаев Қўшработ тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Худойберди Аззамов ўз аризасига кўра, Каттақўрғон тумани ҳокими вазифасидан озод этилди.

Вилоят ҳокими Т.Жўраевнинг тавсиясига кўра, Аъзамхон Усмонович Баҳромов Каттақўрғон тумани ҳокими этиб тасдиқланди.



Охирги ўзгариш: 13/11/2017 11:34.   Кўрилганлиги: 490

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг