
Халқ депутатлари вилояти Кенгашига Ўзбекистон халқ демократик партиясидан сайланган депутатлар гуруҳининг мурожаати инобатга олиниб, 41-Арабхона сайлов округидан сайланган депутат Бахтиёр Шукуров мазкур партия депутатлик гуруҳи раҳбари этиб сайланганлиги эътироф этилди.
Акмал Шерматов вилоят ҳокимлиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари, Мунис Восеев вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари этиб тасдиқландилар.
Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.
***
Шу куни вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида халқ депутатлари Самарқанд вилояти, туман ва шаҳарлар Кенгашларининг қўшма мажлиси ўтказилди.
Унда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари, Марказий сайлов комиссияси аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Қўшма мажлисни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси Т.Ширинов очиб берди.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига бўш бўлган ўринга вилоятдан вакил сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Қўшма мажлисда ишчи раёсати, оқсоқоллар кенгаши, саноқ комиссияси сайланди.
Оқсоқоллар кенгаши Олий Мажлис Сенати аъзолигига номзод тавсия этди. Депутатлар номзод ҳақида ўз муносабатларини билдирдилар.Яширин овоз бериш йўли билан халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутати, вилоят ҳокими Оқбўтаев Ҳиммат Қўчқорович Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.