Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Шахсий жавобгарлик ва масъулият ҳар бир раҳбар фаолиятининг асосий мезони бўлиши лозим

Шахсий жавобгарлик ва масъулият ҳар бир раҳбар фаолиятининг асосий мезони бўлиши лозим

Кеча вилоят ҳокимлигида 2016 йил якунлари ва 2017 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларига бағишланган фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган маърузасидан келиб чиқадиган вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди. Ҳисобот даврида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар танқидий таҳлил қилиниб, зарур чора-тадбирлар белгиланди.

Туман ва шаҳарлар билан сим орқали мулоқот тарзида ташкил этилган йиғилишда вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаев маъруза қилди.

Таъкидландики, 2016 йилда вилоят иқтисодиётида барқарор ўсиш суратлари таъминланиб, ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 14 трлн. 60 млрд. сўм ёки 108,7 фоизни ташкил этди. Жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 9,4, халқ истеъмоли моллари 12,1, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 7,3 фоизга кўпайди, кўрсатилган хизматлар 13,3 фоизга ўсди.

Йил давомида 2305 та янги кичик бизнес субъектлари рўйхатга олиниб, уларнинг сони 16,2 мингтага етди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ҳудудий маҳсулот таркибидаги улуши 78 фоизни ташкил этди. Жами саноат маҳсулотларининг 62,3 фоизи, иш билан банд бўлган аҳолининг 84,4 фоизи кичик бизнес ҳисобига тўғри келмоқда.

Бандлик дастурига асосан ҳисобот даврида 95,5 мингта янги иш ўринлари яратилди. 54,5 минг нафар коллеж битирувчиларининг бандлиги таъминланди.

Ҳудудий инвестиция дастури доирасида 42 та лойиҳа амалга оширилиб 53,2 млн. долларлик хорижий инвестициялар жалб қилинди ва 487 та иш ўрни яратилди.

  Йиғилишда эришилган натижалар билан бирга йўл қўйилган камчиликлар ҳам атрофлича таҳлил этилди. Хусусан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, енгил саноатни ривожлантириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилиш, хорижий инвестициялар иштирокида корхоналар ташкил этиш борасида Каттақўрғон, Нарпай, Пахтачи, Нуробод, Қўшработ туманларида олиб борилаётган ишларга танқидий баҳо берилди. Дастурга киритилган лойиҳаларнинг ўз вақтида амалга оширилмаслиги сабаблари мутасаддилардан жиддий сўралди.

  Инвестиция дастурига киритилган айрим объектларда қурилиш-реконструкция ишларининг белгиланган муддатларда бажарилмаганига эътибор қаратилди. Жумладан, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ички йўлларни таъмирлашда мутасадди идоралар ва қурилиш ташкилотлари томонидан жиддий камчиликларга йўл қўйилгани қайд этилди.

 Коммунал хизмат кўрсатиш борасида юзага келаётган муаммолар ва соҳада қарздорликнинг ошиб бораётгани туман ва шаҳарлар мисолида таҳлил қилиниб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича масъул идоралар раҳбарлари зиммасига аниқ вазифалар юкланди.

  Аҳоли бандлигини таъминлаш, жумладан, хотин-қизлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун янги иш ўринлари яратиш, жойларда меҳнат ярмаркаларига ташкил этишга жиддий эътибор қаратиш лозимлиги қайд этилиб, бу борада ёлғон ҳисоботлар тайёрлашдан тийилиб, режаларни қоғозда эмас, амалда бажариш шартлиги таъкидланди. Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларга кредит маблағлари ажратишда айни пайтда банклар томонидан олиб борилаётган ишларга ҳам танқидий баҳо берилган ҳолда,  мазкур йўналишдаги ишларни янада такомиллаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

  Йиғилишда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2017 йилгамўлжалланган дастурларнинг ўз вақтида ва сифатли бажаралишини таъминлашда ҳар бир соҳа раҳбарининг шахсий жавобгарлиги ва масъулияти эслатилди. Президентимиз томонидан билдирилган фикрлар ҳамда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили моҳиятидан келиб чиқиб, аҳолининг барча қатламлари манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, улар билан яқин мулоқотда бўлиб фаолият кўрсатиш лозимлиги таъкидланди.

  Вилоят фаоллари йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари З.Мирзаевиштирок этди ва ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини оширишда ҳокимликлар, бошқарма ва идоралар масъул ходимлари, фаоллар олдида турган вазифалар ҳақида сўз юритди. Жумладан, нотиқ ҳар бир хонадонни фақат рўзғор тебратиш эмас, ўз оиласи даромадини кўпайтиришга ўргатиш, ишбилармонда давлат имтиёзлари ҳаётий эканлигига ишонч уйғотиш, сердаромад, экспортбоп экинлар экишни йўлга қўйиш, µар бир бўғин ва соҳа раҳбарларининг ўз электрорати олдида ҳисоботларини уюштириш зарурлигини таъкидлади.



Киритилган вақти: 26/01/2017 09:14.   Кўрилганлиги: 504
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/sessiya-2017

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг