Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоят Кенгашининг сессияси

Вилоят Кенгашининг сессияси

3 март куни халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттиз тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.


Сессияни Кенгаш раиси, вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаев бошқарди.

37-Мевали сайлов округидан вилоят Кенгаши депутати Г.Қўчқорова сессия котиби этиб сайланди.

Депутатлар сессия кун тартиби ва иш тартибини тасдиқлагач, дастлаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича комиссиянинг вилоят ҳудудий комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги масалани муҳокама этдилар.

Маълумки, ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан танқидий муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб берилган эди. Мазкур масала Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашида кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда жамоатчилик назорати ўрнатиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Мазкур қарор билан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича вилоят ҳудудий комиссияси ташкил этиш белгиланган ҳамда мазкур комиссиянинг низоми тасдиқланган. 2017 йил 1 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари томонидан ҳудудий комиссия фаолияти, жойларда амалга оширадиган ишлари, кўриладиган чоралари муҳокама қилинган.

Шундан келиб чиқиб, вилоятда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича вилоят ҳудудий комиссияси таркиби шакллантирилди. Комиссия таркиби депутатлар томонидан тасдиқланди.

Комиссияга ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолиятини жойларга чиқиб ўрганиш ва ўрганиш натижаларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида муҳокама қилиб борилишини ташкил этиш, аниқланган муаммоларнинг жойида бартараф этилишига доир чоралар кўриш, жиноятларнинг келиб чиқиш сабабларини чуқур таҳлил қилиш ҳамда соҳа фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш каби вазифалар белгиланган.

Кун тартибидаги иккинчи масала – аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ҳамда дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ этишга кўмаклашиш, шунингдек, бу соҳада депутатлар ва жамоатчилик назоратини самарали амалга ошириш чора-тадбирлари ҳам депутатлар томонидан қизғин муҳокама этилди. Бу борада айни пайтда соҳада олиб борилаётган ишлар ҳақида дастлаб вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Жўраев ахборот берди.

Масалани муҳокама қилиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Н.Умаров сўзга чиқиб, жорий йилнинг 5 январь ва 7 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлаш тизимининг ҳолати, муаммолари ва ривожланиш истиқболларига бағишлаб ўтказилган мажлисларда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилишини таъминлаш зарурлигини таъкидлади. Ушбу вазифалар ҳамда “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси устидан депутатлар ва жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмларини такомиллаштириш мақсадида 2017 йил 24 февралда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг “Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни, дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ этишга кўмаклашиш, шунингдек, бу соҳада парламент ва депутатлар назоратини самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Қарор талабларидан келиб чиқиб, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги “Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни, дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ қилиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича вилоят комиссияси” таркиби, депутатларнинг ҳудудларга бириктирилиши жадвали тасдиқланди.

Шундан сўнг депутатларОлий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) минтақавий вакиллигининг 2016 йилда амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда вилоятда футболнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқдилар.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Депутатлар вилоят ҳокимининг Эгамбердиев Баҳромжон Негматовични вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этиш ҳақидаги қарорини тасдиқладилар.

Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан вилоят Кенгашининг қарорлари қабул қилинди.



Охирги ўзгариш: 04/03/2017 19:48.   Кўрилганлиги: 1625
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/sessiya-03-03-2017

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.