
Самарқанд Сержантлар тайёрлаш мактабида ташкил этилган тадбирда таниқли олимлар, шоир ва ёзувчилар, санъаткорлардан иборат тарғибот гуруҳи аъзолари қатнашди.
Улар ҳарбийларни байрам билан табриклаб, миллий армиямизнинг таянчи ва суянчига айланиб бораётган сержантларнинг мамлакатимиз Қуролли Кучларида тутган ўрнини эътироф этдилар.
Азалдан йигитларимиз ота-она ва оиласини, ўзи яшаётган юрт тупроғини муқаддас билиб, Ватан ҳимояси учун доимо шай туришни бурч деб ҳисоблаган. Ватанни ҳимоя қилиш асосан йигитлар зиммасида бўлганлиги боис, оилаларда ўғил болалар тарбиясига алоҳида эътибор берилган. Уларни иродали, қатъиятли, юрти учун фидойи инсонлар этиб тарбиялашга ҳаракат қилишган.
Тадбир давомида она-Ватан, тинчлик ва осойишталик мадҳ этилган шеърлар ўқилди, қўшиқлар ижро этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.