Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Сенинг меҳринг билан яшаймиз, Ватан!

Сенинг меҳринг билан яшаймиз, Ватан!

Мустақиллигимизнинг 26 йиллигига бағишлаб вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» шиори остида ўтказилаётган маданий-маърифий тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Каттақўрғон шаҳридаги Алишер Навоий номли истироҳат боғида ташкил этилган тадбирда етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган шаҳар аҳолиси жам бўлди. Шунингдек, тадбирга махсус ҳисобдан чиқарилаётган 8 нафар фуқаро ва уларнинг оила аъзолари таклиф этилди.

Тантанали тадбирда шаҳар ҳокими Б.Саъдуллаев ва бошқалар халқимиз томонидан истиқлол йилларида босиб ўтилган тарихий йўл, йигирма олти йилда эришилган ютуқ ва марралар, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритди.

– Бундай тинч ва фаровон кунларга байрамлар ярашади, – дейди «Маҳалла» хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими раиси Мақсуд Жабборов. – Тадбирга йиғилганларнинг юзида бугунги ҳаётдан мамнунлик акс этиб турибди. Айниқса, ёшларимиз ўзгача шижоатда, ўзларига яратиб берилаётган имкониятлар туфайли эртанги кунга ишончи баланд. Бунинг ҳаммаси истиқлол шукуҳидан, албатта. 

Тадбир доирасида шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази томонидан меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда 61 корхона-ташкилот, муассаса ва йирик саноат корхоналари бўш иш ўринлари билан иштирок этди.  

Нуронийлар ва ёшлар иштирокида ўнга яқин спорт турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтди. Ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқиши намойиш этилди. 

Санъаткорлар томонидан намойиш этилган концерт дастурида Ватан, истиқлолни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янгради. 



Киритилган вақти: 30/07/2017 20:01.   Кўрилганлиги: 260
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/sening-mehring-bilan-yashaymiz-vatan

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг