
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари жойларда парламент юқори палатасининг иккинчи ялпи мажлиси якунлари, аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий билим ва маданиятини юксалтириш, ислоҳотлардан хабардорлигини оширишга қаратилган давра суҳбатлари ўтказди.
Самарқанд шаҳар ҳокимлигида ўтказилган шундай тадбирда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг доимий комиссиялари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Мулоқот давомида, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор С.Баротова, вилоятдан сайланган сенаторлар парламент юқори палатасининг иккинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар ва қабул қилинган қарорлар мазмун-моҳияти, улардан келиб чиқадиган вазифалар ҳақида сўз юритдилар.
– Сенат ялпи мажлисида сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча соҳаларини изчил ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш, мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган бир қатор масалалар, шу жумладан, 7 та қонун кўриб чиқилди, – деди вилоят ҳокимининг ўринбосари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Н.Раббимова. – Уларда инвестициялар ва ишчанлик муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳокимият вакиллик органларининг назорат функцияларини кучайтириш, суд-ҳуқуқ соҳасини такомиллаштириш, фуқаролар саломатлиги, ахборот хавфсизлигини таъминлаш борасида янги нормалар белгиланди.
Пайариқ ва Пахтачи туманларида ташкил этилган тадбирларда Сенат ялпи мажлисида маъқулланган қонун ҳужжатларининг моҳияти қонунчиликдаги янгиликларнинг мамлакат тараққиёти ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишдаги аҳамияти ҳақида маълумот берилди.
Мулоқотлар давомида депутатлар, жамоатчилик вакиллари айрим қонунларни янада такомиллаштириш, жойларда юзага келган айрим муаммолар ечими тўғрисида фикрлашиб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.