Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Сенатор сайланди

Сенатор сайланди

18 декабрь куни вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида халқ депутатлари Самарқанд вилоят, туман ва шаҳарлар Кенгашларининг қўшма мажлиси ўтказилди. 

Унда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари, Марказий сайлов комиссияси аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдиҚўшма мажлисни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси М.Абдусаломов очиб берди. Нотиқ мамлакатимизда демократик жараёнларни чуқурлаштириш, сайлов қонунчилигини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятига алоҳида тўхталди

Вилоят Кенгаши депутати Б.Шарофов бошқарган мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига бўш бўлган ўринга вилоятдан вакил сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

 Қўшма мажлисда ишчи раёсати, оқсоқоллар кенгаши (раиси Ҳ.Нормуродов), саноқ комиссияси (раиси З.Каримов) таркиби сайландиОқсоқоллар кенгаши Олий Мажлис Сенати аъзолигига номзод тавсия этди. Депутатлар номзод ҳақида ўз муносабатларини билдириш баробарида маҳаллий Кенгашларнинг ислоҳотлар жараёнида фаоллигини янада ошириш юзасидан ўз таклифларини айтдилар

Яширин овоз бериш йўли билан халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутати, вилоят ҳокими Жўраев Туробжон Икромович Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.


Охирги ўзгариш: 19/12/2017 09:58.   Кўрилганлиги: 1238
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/senator-saylandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.