
Cамарқанд шаҳрида “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришда хотин-қизларнинг ўрни” мавзуида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Республика фуқаролар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази ҳамда БМТнинг UNFPA жамғармаси ҳамкорлигида ўтказилган семинарда аёллар ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистонда ратификация қилинган халқаро ҳужжатлар, инсон ҳуқуқлари тамойилларини ёритишда ОАВнинг роли, ижтимоий-иқтисодий тенглик хусусида тақдимотлар ўтказилди.
Шунингдек, ҳар бир мавзу юзасидан амалий машғулотлар ташкил этилиб, кичик гуруҳларда иш олиб борилди.
Таъкидландики, бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизлар манфаатларини муҳофаза қилиш юзасидан 70 га яқин қонун ва меъёрий ҳужжатлар мавжуд. Кейинги йилларда аёлларнинг ижтимоий мавқеини ошириш юзасидан юртимизда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Натижада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларининг 16, Қонунчилик палатаси депутатларининг 17 фоизи хотин-қизлар ҳисобланади.
Қолаверса, тадбиркорларнинг 35, фермерларнинг 10 фоизини аёллар ташкил қилади.
Семинар якунида иштирокчи журналистларга сертификатлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.