Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

СЕМИНАР БИР ОИЛАНИ МУРОСАГА КЕЛТИРДИ

СЕМИНАР БИР ОИЛАНИ МУРОСАГА КЕЛТИРДИ

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди ва вилоят хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида Каттақурғон ва Пайариқ туманларида “Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишда ўзаро ҳамкорлик” мавзусида семинар ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифаларидан келиб чиқиб, шунингдек, “Инсон манфаатлари – ҳамма нарсадан устун” тамойили ва “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган эзгу ғояни ҳаётга татбиқ қилишга интилиш мақсадида давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорликда ишлашини талаб этмоқда

Тадбирда сўзга чиққанлар Президентимиз томонидан қонуннинг бирдан-бир манбаи ва муаллифи том маънода халқ бўлиши кераклиги, мамлакатимиз фуқароларини давлат ва жамият ҳаётига дахлдор муҳим масалалар бўйича ўз фикрини билдириши учун интернет тармоғида “Менинг фикрим” деб номланган веб-саҳифа ташкил этилиши, халқаро норма ва стандартларга жавоб берадиган ягона Сайлов кодексини ишлаб чиқиш бежизга таклиф этилмаганлигини таъкидлашди.

Тадбирда иштирок этган вилоят ва туман хотин-қизлар қўмиталари раислари М.Ғафурова ва Ф.Аҳтамовалар хотин-қизлар бандлиги, ижтимоий ҳимояси, ҳуқуқий саводхонлиги, оилалардаги ижтимоий маънавий муҳит, шунингдек, вояга етмаганлар билан олиб борилаётган ишлар ҳамда бошқа оилавий масалаларга тўхталдилар.

Муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларни бартараф этиш бўйича чоралар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Семинар жараёнида Пайариқ туманида яшовчи Н. Анвар ҳамда унинг турмуш ўртоғи Н. Азизаларнинг оилавий муаммоси ҳал қилиниб, ўзаро муросага келтирилди.


Охирги ўзгариш: 28/01/2018 18:20.   Кўрилганлиги: 842
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/seminar-bir-oilani-murosaga-keltirdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.