
Каттақўрғон шаҳридаги "Агрофирма Каттақўрғон сут" хусусий корхонасининг фаолияти бундан уч йил олдин тўхтаб қолган эди.
Шаҳар прокурори сектори ҳудудига кирувчи ушбу корхона фаолияти яқинда қайта йўлга қўйилди.
– Газ ва электр энергияси таъминоти борасида фуқаролар билан юзага келган муаммолар туфайли корхонамиз иши тўхтаб қолган эди, – дейди хусусий корхона раҳбари Олим Ҳайдаров. – Сектор раҳбари билан мулоқот чоғида шу масалада ёрдам сўрадим. Мурожаатимдан уч ой ўтгач, муаммолар ижобий ҳал этилди. Ҳозирда корхонамизда 28 нафар ишчи-хизматчи меҳнат қилмоқда. Бир кунда 3,5 тонна сут қайта ишланмоқда.
Ҳа, секторлар фаолияти йўлга қўйилгандан буён аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотлар натижасида ҳудудларда шу каби муаммолар аниқланиб, ижобий ҳал этилмоқда.
Каттақўрғон шаҳар прокурори секторида бу борада амалга оширилган ишлар билан танишганимизда бунга яна бир бор амин бўлдик. Таркибига 10 та маҳалла кирувчи ушбу секторда 21 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Ўрганишлар давомида ҳудудда турли масалаларда мингдан зиёд муаммо мавжудлиги аниқланди. 76 нафар фуқаро соғлиғини тиклашда ёрдам сўраб мурожаат қилди. Тиббий кўрикларда 23 нафар фуқарода онкологик касаллик аниқланди. Улар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, дори-дармон билан таъминланди.
Шунингдек, сектор ҳудудидаги маҳаллалар кесимида ногиронлар рўйхати шакллантирилди. Унга кўра, 27 нафар катта ёшлилар, 69 нафар болалар шаҳар тиббиёт бирлашмасининг ногиронлар ҳисобида туриши аниқланди. Уларнинг аксариятига ногиронлик аравачаси, қўлтиқтаёқ ва бошқа махсус жиҳозлар берилди.
– Мулоқотлар чоғида алимент қарздорлигини ундириб бериш бўйича 95 та мурожаат келиб тушди, – дейди 2-сектор раҳбари, шаҳар прокурори Э.Шарипов. – Шундан 87 нафар қарздор фуқародан 68 миллион сўмдан зиёд алимент ундирилди, 34 нафар қарздорнинг ишга жойлашишига амалий ёрдам берилди ва 14 та оила яраштирилди.
114 нафар фуқаро имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам сўради. Уларнинг 55 нафарига имтиёзли кредит асосида 2800 та парранда олиб берилди. 2 та оилага асаларичиликни ривожлантириш, 29 оилага чорва моллари харид қилиш учун банклардан имтиёзли кредит ажратилди.
Ўрганишлар натижасида сектор ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳолининг муаммоларини ҳал этиш юзасидан электрон маълумотлар базаси шакллантирилди. Шу асосда ҳал этилиши вақт талаб этадиган муаммолар шаҳар "Йўл харитаси"га киритилди.
Fолиб АБДУСАЛОМОВ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.