Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Сайёр қабул Муаммо жойида ҳал этилади

Сайёр қабул Муаммо жойида ҳал этилади


Вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаев Пахтачи туманида сайёр қабул ўтказди.


Пахтачи қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи биносида бўлиб ўтган мулоқотда вилоят Халқ қабулхонаси мудири Ш.Узоқов, туман ҳокими К.Қурбонов ҳамда туман ташкилотлари раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар қатнашди.

Тумандаги Боғолони маҳалласида яшовчи Ёвқоч Бойназаров ўз мурожаатида зовурлар қазилмаганлиги туфайли сув кўтарилиб, томорқаларда экин экишга халал бераётганини айтди. Амир Темур маҳалласида истиқомат қилувчи Холиқул Раимқулов туман марказига элтувчи асосий йўлнинг носозлиги бўйича мурожаат қилди.

Қилтамғали маҳалласида тоза ичимлик суви муаммо. Кештали маҳалласида жойлашган боғча биноси таъмирталаб, спорт майдончалари йўқ. 12 минг аҳоли истиқомат қилаётган Сарой маҳалласида ҳам муаммолар бир талай. Маҳалла ҳудудида фойдаланилмай бўш ётган бинолар бор.

Туман марказидан узоқ қишлоқларда тез ёрдам пунктларига эҳтиёж катта. Электр энергиясидаги узилишлар, симёғочларнинг эскиргани, уй-жой масаласида мурожаатлар қайд этилди. Мулоқотда Пахтачи аҳолиси учун маиший газ баллонларини таъмирлаш масаласи долзарб муаммо бўлиб тургани таъкидланди. Аҳоли газ баллонларини Самарқанд шаҳрига келиб, таъмирлатишга мажбур бўлмоқда.

Вилоят ҳокимининг тумандаги сайёр қабули чоғида аҳолининг жойлардаги муаммолар, камчиликлар хусусидаги 30 дан зиёд мурожаати, таклифлари тингланиб, уларнинг ечими юзасидан вазифалар белгиланди.

Иззатулла НОРҚУВВАТОВ.



Киритилган вақти: 24/03/2017 12:11.   Кўрилганлиги: 500
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/sayyor-qabuli

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 14

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг