Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Сайёр қабулда фуқаролар муаммолари ечим топмоқда

Сайёр қабулда фуқаролар муаммолари ечим топмоқда

Иштихон туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати масъул ходимлари томонидан Иштихон, Оқдарё, Пайариқ ва Қўшработ туманлари фуқаролари учун сайёр қабул ташкил этилди. 

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий МажлисинингИнсонҳуқуқларибўйича вакили (Омбудсман),вазирлик ва ҳокимликлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари, Халқ қабулхоналари, туманлардаги секторлар вакиллари ва бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари иштирок этди.

– Мурожаатлар қонуний бўлгандагина кўриб чиқилади ва ҳал этилади, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Х.Тўрахўжаев. – Аввало, секторлар фаол ишлаши лозим. Сабаби, фуқаролар оддий масалада Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасига мурожаат қилмоқда. Бу мурожаатларни секторлар доирасида ҳам ҳал этса бўлади. Бунинг учун ҳар бир фуқаро билан мулоқот қилиш, уларнинг дардини тинглаш, қийнаётган муаммоларини ўрганиш керак. Секторлар фаолияти шу тарзда йўлга қўйилмаса, мурожаатлар сони ортиб бораверади.

Сайёр қабулда туманлардан ташриф буюрган фуқароларнинг муаммолари, уларни қийнаётган масалалар тингланди.

– Ўғлим анчадан буён ишсиз, – дейди Қўшработ туманидан келган Ибодилла Мўминов. – Ҳайдовчилик гувоҳномаси бор. Ишга жойлаштиришларини сўраб, мурожаат қилган эдим, уч кун ичида бу масала ҳал этилишини айтишди.

Фуқаролардан тушган мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, суд қарорлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятидан норозилик, тиббий хизмат, алимент ундириш каби масалаларда бўлди.

– Уйга эгалик қилиш масаласида муаммо бор эди, – дейди Пайариқ туманидан келган Саодат Искандарова. – Шу масалада уч йилдан бери овораман. Бугун қонуний талабим ижобий ҳал этилди.

– Ҳаётимда бирор марта даволаниш учун сиҳатгоҳга бормаганман, – дейди 70 ёшдан ошган иштихонлик отахон Сардор Турсунқулов. – Соғлиғимда муаммолар борлиги учун йўлланма сўраб, тегишли ташкилотларга  мурожаат қилдим. Аммо ҳал бўлмади. Сайёр қабулда мурожаатим ўрганиб чиқилди. 4 октябрь куни сиҳатгоҳга йўлланма оладиган бўлдим.

Сайёр қабулда 100 га яқин мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди. Қолган масалаларни ҳал этиш бўйича секторлар ва масъул идоралар вакилларига топшириқлар берилди.

Кеча шунингдек, Паст Дарғом ва Нуробод туманлари фуқаролари учун ҳам сайёр қабул ўтказилди.


Киритилган вақти: 19/09/2017 10:03.   Кўрилганлиги: 1197
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/sayyor-qabulda-fuqarolar-muammolari-echim-topmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.