
Аввал хабар берганимиздек, бугун 23 май куни Самарқанд туманидаги вилоят саломатликни тиклаш шифохонаси ҳудудида оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Қабул чоғида фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, адолатни қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Оммавий сайёр қабул жараёнида 280 нафардан зиёд фуқароларимизнинг турли ижтимоий, иқтисодий ва маиший масалаларда қилинган мурожаатлари диққат билан тингланиб, бу ҳолатларни масалага дахлдор раҳбарлар иштирокида чуқур таҳлил қилган ҳолда бартараф этиш чоралари кўрилди.
Аксарият мурожаатларда келтирилган муаммолар ўз жойида ҳал этилиб, мурожаатчининг талаби қондирилди. Маълум муддат тақозо этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар, мурожаат эгаларига эса ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Сайёр қабул муносабати билан ҳудудда меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Шунингдек, мобил давлат хизматларини кўрсатишга мўлжалланган кўчма микроавтобусда аҳолига тез ва сифатли хизмат кўрсатиш имкони ҳам яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.