Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Сайёр қабул Қонун тадбиркорларни ҳимоя қилади

Сайёр қабул Қонун тадбиркорларни ҳимоя қилади

- Акциядорлар ўз акцияларини фарзандларига мерос қилиб қолдириши мумкинми?

- Хорижда истиқомат қилаётган акциядорларнинг дивидендларини уларнинг фарзандлари ёки қариндош-уруғлари олса бўладими?

- Корхонанинг иш ҳақи ўрнига акция тарқатиши қонунийми?

- Акцияларимни йўқотиб қўйдим, энди корхона менга дивиденд тўламаяпти? Мен нима қилишим керак?

Шу ва шунга ўхшаш саволларга қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган учрашувда мутахассислар томонидан аниқ жавоб берилди.

Вилоятимизда фаолият кўрсатаётган акциядорлик жамиятлари вакиллари, тадбиркорлар, қимматли қоҚозлар бозори воситачилари ва иштирокчилари қатнашган сайёр шахсий қабулда янги таҳрирдаги «Қимматли

қоғозлар бозори тўғрисида»ги ҳамда «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлар ва уларга киритилган қўшимча ва ўзгартишлар тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

- Мазкур қонунлар ва қонуности ҳужжатлари мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга хизмат қилади, - дейди қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директори ўринбосари Фарҳод Каримов. - Акциядорлар билан учрашувда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш, уларга корхоналар томонидан дивидендларни ўз вақтида бериш ва миқдорини ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.

Дилмурод ТЎХТАЕВ.


Киритилган вақти: 14/09/2017 13:21.   Кўрилганлиги: 1017
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/sayyor-qabul-qonun-tadbirkorlarni-himoya-qiladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.