Сайёр қабул Генерал билан мулоқот

Самарқанд гарнизони офицерлар уйида жанубий ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ўринбосари, генерал-майор Павел Эргашев иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.



Унда Самарқанд гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасалар ҳарбий хизматчилари, уларнинг оила аъзолари ҳамда Ватанпарвар маҳалласи аҳолиси иштирок этди.

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили муносабати билан ўтказилган қабулда П.Эргашев ҳарбийлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида сўз юритди, уларнинг муаммоларига ечим изланди.

- Ҳарбий шаҳарчамизда яшаётган аҳоли орасида коммунал соҳа, пенсия, уйлар таъмирланиши юзасидан бизга ҳам тез-тез мурожаатлар бўлиб туради, - дейди Ватанпарвар маҳалласи раиси Шерзод Жаниев. - Бу каби сайёр қабулларнинг ўтказилиши кўп масалаларга ойдинлик киритмоқда. Хусусан, кейинги пайтларда пенсионерлардан энди нафақаларни қайси банкдан қай тартибда олишлари бўйича кўп сўровлар келиб тушганди. Ушбу сайёр қабул давомида уларга аниқ жавоблар берилди. Айтиш керакки, жорий йил давомида ўтказилган сайёр қабуллар, мурожаатлар натижасида маҳалламизда ўнта таъмирталаб хонадонда яшовчи оилалар янги уйларга кўчирилди.

Сайёр қабул давомида Марказий банк, Халқ банки, Самарқанд шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази вакиллари аҳолидан тушган саволларга атрофлича жавоб бердилар. Асосий мурожаатлар мактабдаги таълим жараёни, ичимлик суви таъминоти, йўллардаги носозликлар билан боғлиқ бўлди.

Г.МЎМИНОВА.



Охирги ўзгариш: 24/05/2017 20:02.   Кўрилганлиги: 342

 

Сўровнома


Сайтимиздан ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг