Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САЙЁР ҚАБУЛ – ФУҚАРОЛАР МУАММОЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШНИНГ МАҚБУЛ ЙЎЛИ

САЙЁР ҚАБУЛ – ФУҚАРОЛАР МУАММОЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШНИНГ МАҚБУЛ ЙЎЛИ

Қўшработ тумани  Қўралос маҳалласида жойлашган “Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби” биносида вилоят ҳокими ва сектор раҳбарларининг оммавий сайёр қабули ўтказилди.

Унда вилоят ҳамда туман ҳокимлиги, Халқ қабулхонаси вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, секторлар ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Қабул чоғида фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, адолатни қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Электр энергияси таъминоти, уй-жой, таълим ва тиббиёт соҳасидаги муаммолар, тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан фуқароларнинг 232 та мурожаати бирма-бир муҳокама қилинди. Аксарият мурожаатлар шу ернинг ўзида ҳал этилган бўлса, муддат талаб этиладиган масалаларга масъуллар бириктирилиб, вилоят ҳокимлиги томонидан ижроси назоратга олинди.


Киритилган вақти: 30/03/2019 20:32.   Кўрилганлиги: 492
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/sayyor-qabul-fuqarolar-muammolarini-hal-etishning-maqbul-yoli

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.