Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САЙЁР ҚАБУЛ – ФУҚАРО МУАММОЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШНИНГ МАҚБУЛ ЙЎЛИ

САЙЁР ҚАБУЛ – ФУҚАРО МУАММОЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШНИНГ МАҚБУЛ ЙЎЛИ

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, одамларни бугунги кунидан рози қилишда давлат бошқаруви идораларининг халқ ичига кириб бориши, барча даражадаги мутасаддиларнинг аҳоли дардини эшитиши, қувончу ташвишига шерик бўлиши ғоят муҳим саналади.

Халқ билан мулоқот инсон манфаатларини таъминлашда юксак самаралар бермоқда. Навбатдаги халқ билан мулоқот сайёр қабул шаклида Пастдарғом туманида ўтказилди.

Қабулда фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш, улар томонидан билдирилган таклиф, мулоҳаза ва мурожаатларини тезкор бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Сайёр қабул давомида 252 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Мурожаатларнинг аксарияти тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, кадастр ва архитектура масалари бўйича билдирилди. 

Ҳар бир мурожаатнинг ечими бўйича масъуллар бириктирилди. Мурожаатлар ижроси вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олиниб, муҳокама этилиши белгиланди.

 


Охирги ўзгариш: 13/02/2019 20:18.   Кўрилганлиги: 950
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/sayyor-qabul-fuqaro-muammolarini-hal-etishning-maqbul-yoli

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.