
Вилоят ҳокими З.Мирзаевнинг навбатдаги сайёр қабули Пастдарғом туманида бўлди.
Учрашувда ўттиз нафардан ортиқ фуқаро кундалик турмушда учраб турган ижтимоий-иқтисодий масалалар ечими, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, банкдан кредит олиш билан боғлиқ масалаларда мурожаат қилиб, савол ва мурожаатларига жавоб олишди.
Хусусан, туманнинг Пўлатчи маҳалласида истиқомат қилувчи Насиба Ибрагимова кийим-кечакларни кимёвий тозалаш корхонаси очиш учун имтиёзли кредит маблағи ажратилиши бўйича амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Янгиработ маҳалласидан Абдуҳаким Сафаров маҳаллага янги трансформатор ўрнатиш, Меҳнат маҳалласидан Алибой Холбозоров қишлоқдаги қишлоқ врачлик пункти қурилишини якунига етказиш, Балхиён маҳалласидан касб-ҳунар коллежи битирувчиси Суннатилло Собиров ёғоч ўймакорлиги цехи ташкил қилиши учун ер майдони ажратишни сўрадилар.
– Бизнинг Санчиқул маҳалламиз ёшлари спортга, айниқса, футболга ниҳоятда қизиқишади, – дейди Облоқул Мелиев. – Уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари, қолаверса, ўғил-қизларимизнинг соғлом бўлиб улғайишлари учун сунъий қопламали спорт майдончаси қуришни ният қилганман. Спорт майдончаси қуришим учун ер ажратишда амалий ёрдам беришингизни сўрайман. Бундай иншоот қурилиши маҳалламиз ўғил-қизлари учун ажойиб туҳфа бўларди.
Пастдарғомлик фуқароларнинг бундай мурожаатлари, уларни қийнаётган масалалар эътиборсиз қолмади.
Сайёр қабулда аксарият фуқароларга масаланинг қонуний ҳал этилиш йўллари соҳа мутахассислари ёрдамида батафсил тушунтирилиб, амалий чора-тадбирлар кўрилиши таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.