
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги вилоят бошқармасида туристларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, уларга хавфсиз транспорт хизмати кўрсатиш бўйича ўқув курслари очилишига бағишланган брифинг ўтказилди.
Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ҳамда вилоят бошқармаси вакиллари иштирокида ўтказилган тадбирда Самарқандда йўловчи ташиш хизматининг бугунги ҳолати, муаммо ва ютуқлар, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, ўқув курси мақсади ҳақида маълумот берилди.
– Туризм индустриясида транспорт хизмати сифати ҳал қилувчи омиллардан бири, – деди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Дилшод Нарзиқулов. – Шу боис уларга сифатли хизмат кўрсатишимиз лозим. Бунда ҳайдовчиларнинг малакаси муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 30 июндаги «2017-2019 йилларда Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида худди шундай ўқув курсларини йилига камида икки марта ўтказиш кўзда тутилган.
Ўқув жараёни Самарқанд автомобилсозлик коллежида бўлиб ўтмоқда. Ҳайдовчиларга йўл ҳаракати хавфсизлиги, психология, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда маданият ва этика бўйича малакали мутахассислар томонидан тушунча берилмоқда.
Абдужаббор ПЎЛАТОВ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.