
Пойтахтимизда “Ипак йўлида туризм”ХХI Тошкент халқаро туризм кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда “Ўзбектуризм” миллий компаниясининг Самарқанд минтақавий бўлими ҳам муваффақиятли қатнашиб, “Энг фаол иштирокчи” номинациясида ғолиб бўлди.
– Ушбу нуфузли анжуманда самарқандлик иштирокчилар бу гал ҳам муносиб иштирок этди, – дейди “Ўзбектуризм” миллий компанияси вилоят бўлими раҳбари Илҳом Сувонов. – Тадбир доирасида вилоятимиздан 40 та сайёҳлик компания ва меҳмонхоналари, шунингдек, Ургут туманидаги “Бешқарсак” фольклор ансамбли, ҳунармандлар, музей ходимлари қатнашди.
Кўргазма доирасида Самарқанд вилояти вакиллари томонидан хориж давлатлари сайёҳлик корхоналари, меҳмонхоналари билан бошқа ҳудудларга нисбатан энг кўп – мингга яқин шартномалар имзоланди.
Кўргазма давомида, шунингдек, самарқандлик ширинликпазлар томонидан тайёрланган қандолат маҳсулотлари намойиш этилиб, тарқатилди, Ховренко номидаги Самарқанд вино комбинати ичимликлари дегустацияси ўтказилди.
Кўргазма доирасида БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (ЮНВТО) ижрочи директори Золтан Шомоги, халқаро туристик ярмарка меҳмони бўлган “Hosted buyers” («Профессионал харидорлар») махсус дастур асосида дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган туристик компаниялари раҳбарлари ва менежерлари Самарқанд шаҳрига ташриф буюриб, архитектура ёдгорликлари билан танишдилар.
Гулруҳ Мўминова
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.