Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САЙЁҲГА ВИЗА ШАРТ ЭМАС

САЙЁҲГА ВИЗА ШАРТ ЭМАС

2018 йилнинг 10 февралидан бошлаб фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кириши мумкин бўлган давлатлар сони яна еттитага ортади ва жами 16 тага етади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан, юқоридаги санадан эътиборан Исроил, Индонезия, Корея Республикаси, Малайзия, Сингапур, Туркия ва Япония фуқароларига юртимиз ҳудудига кириш санасидан бошлаб 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий этилади.

Шунингдек, ушбу фармон билан 39 давлат фуқаролари учун сайёҳлик визаларини расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди. 10 февралдан бошлаб Ўзбекистонга таклиф қилувчи жисмоний ёки юридик шахснинг мурожаати ёки туристик ваучерни Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этиш талаби бекор қилиниб, визани расмийлаштириш муддати ҳужжатлар қабул қилинган кунни ҳисобга олмаганда, икки иш кунидан ошмаслиги белгиланди.

Юртимизга келувчи сайёҳлар учун яна бир қулайлик шундаки, юқоридаги ҳужжатга асосан, 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб мамлакатга электрон кириш визаларини бериш тизими ҳам ишга тушади. 


Охирги ўзгариш: 07/02/2018 10:14.   Кўрилганлиги: 199
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/sayyohga-viza-shart-emas

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг