Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Сайловолди ташвиқоти бошланди

Сайловолди ташвиқоти бошланди

31 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси ўтказилди.

Комиссия раиси Ф.Тошев бошқарган мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқотини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган кундан эътиборан уларнинг сайловолди ташвиқоти бошланади.

Марказий сайлов комиссияси 2016 йил 28 октябрда сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилди. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Сарвар Садуллаевич Отамуратов, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Шавкат Миромонович Мирзиёев, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Хатамжон Абдурахмонович Кетмонов, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Наримон Мажитович Умаров Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар этиб рўйхатга олинди.

Шу куни Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти тўғрисида қарор қабул қилди. 

Мажлисда мазкур қарор асосида округ сайлов комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинди.

Унга кўра, сайловолди ташвиқоти даврида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда тенг ҳуқуқберилади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга ўз сайловолди дастурларининг асосий қоидаларини сайловчиларга етказиш учун Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг телерадиоканалларида 180 дақиқадан эфир вақти берилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар, уларнинг сайловолди дастурлари ҳақида видео ва радиороликларни эфирга узатиш режалаштирилган.

Сайловолди ташвиқоти давомида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг ҳар бирига “Зарафшон” газетасида 3 саҳифадан, “Самаркандский вестник” ва “Овози Самарқанд” газеталарида 2 саҳифа нашр майдони бепул ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар оммавий ахборот воситаларида сайловолди ташвиқоти материалларининг тури, шакл ва услублари ҳамда мазмунини мустақил белгилайди.

Шунингдек, мажлисда Ургут ва Тайлоқ туманлари ҳокимликлари масъуллари, «Самарқанд телеком» корхонаси раҳбарининг ахбороти тингланди.

Йиғилишда округ сайлов комиссияси ваколатига оид бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 
7-Самарқанд округ сайлов комиссияси матбуот маркази


Киритилган вақти: 01/11/2016 17:44.   Кўрилганлиги: 500
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/saylovoldi-tashviqoti-boshlandi-2016

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 8

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг