Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САЙЛОВОЛДИ ТАШВИҚОТИ БОШЛАНДИ

САЙЛОВОЛДИ ТАШВИҚОТИ БОШЛАНДИ

16 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси ўтказилди.

Комиссия раиси Я.Аллаёров бошқарган мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқотини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган кундан эътиборан уларнинг сайловолди ташвиқоти бошланади.

Марказий сайлов комиссияси 2015 йил 14 февралда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ислом Абдуғаниевич Каримов, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ҳотамжон Абдураҳмонович Кетмонов, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Акмал Холматович Саидов, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Наримон Мажитович Умаровни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар этиб рўйхатга олиш тўғрисида қарорлар қабул қилди.

Шу куни Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти тўғрисида қарор қабул қилди. Мазкур қарор асосида округ сайлов комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинди.

Унга кўра, сайловолди ташвиқоти даврида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда тенг ҳуқуқ берилади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга ўз сайловолди дастурларининг асосий қоидаларини сайловчиларга етказиш учун Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг телерадиоканалларида 180 дақиқадан эфир вақти берилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар, уларнинг сайловолди дастурлари ҳақида видео ва радиороликларни эфирга узатиш режалаштирилган.

Сайловолди ташвиқоти давомида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг ҳар бирига “Зарафшон”, “Самаркандский вестник” ва “Овози Самарқанд” газеталарида 5 саҳифагача нашр майдони бепул ажратилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар оммавий ахборот воситаларида сайловолди ташвиқоти материалларининг тури, шакл ва услублари ҳамда мазмунини мустақил белгилайди.

Шунингдек, мажлисда сиёсий партиялар вилоят Кенгашлари раҳбарларининг сайловга тайёргарлик юзасидан ахборотлари тингланди.

Йиғилишда округ сайлов комиссияси ваколатига оид бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Самарқанд вилоят матбуот маркази.


Киритилган вақти: 17/02/2015 18:45.   Кўрилганлиги: 1617
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/saylovoldi-tashviqoti-boshlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.