
3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди.
Унда дастлаб округ ҳудудида сайлов участкалари тузиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Сайлов участкалари сайловга камида олтмиш кун қолганида тузилади. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида, санаторийлар, дам олиш уйлари, касалхоналар ва бошқа стационар даволаш муассасаларида, фуқароларнинг олис ва бориш қийин бўлган ерлардаги турар жойларида, қамоқда сақлаш жойларида сайлов участкалари тузилиши мумкин.
Сайлов участкалари туман, шаҳар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан, ҳарбий қисмларда қисмлар ёки ҳарбий қўшилмалар командирларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилади.
Ҳарбий қисмларда, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида, шунингдек, олис ва бориш қийин бўлган ерларда, қамоқда сақлаш жойларида ҳам сайлов участкалари ана шу муддатда, айрим ҳолларда эса истисно тариқасида сайловга камида беш кун қолганида тузилади.
Мажлисда туман, шаҳар ҳокимликлари ҳамда ҳарбий қисмлар командирларининг сайлов участкаларини тузиш тўғрисида округ сайлов комиссиясига топширган тақдимномаларига асосан, вилоят бўйича 1030 та сайлов участкаси тузилди. Сайлов участкаларининг тартиб рақамлари, чегаралари ҳамда уларнинг манзили кўрсатилган рўйхати тасдиқланди. Округ сайлов комиссиясининг бу ҳақдаги қарори қабул қилинди ва у маҳаллий матбуотда эълон қилинади.
Йиғилишда шунингдек, округ сайлов комиссиясига вилоятдаги оммавий ахборот воситалари таҳририятлари, мустақил журналистлар ва ижодий уюшмалардан аккредитациядан ўтказишни сўраб тушган мурожаатлар кўриб чиқилди.
* * *
Шу куни оммавий ахборот воситалари ходимлари учун брифинг ташкил этилди. Унда округ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига кўрилаётган тайёргарлик, ўтказилган йиғилиш ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, округ сайлов комиссияси аъзолари, оммавий ахборот воситалари вакиллари Марказий сайлов комиссиясининг онлайн-мажлисида иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи
7-Самарқанд округ сайлов комиссияси матбуот маркази
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.